“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тарғибот тадбирлари туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, тижорат банклари, тиббиёт муассасалари, ҳарбий қисм ва мудофаа бўлимлари, саноат корхоналари, бозорлар ҳамда истироҳат боғларида юқори савияда ташкил этилди.
Ойлик доирасида Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” ДУК мутахассисларидан таркиб топган Ишчи гуруҳлар томонидан фуқаролар иштирокида семинарлар, учрашувлар ҳамда танловлар ўтказилди.
Тарғибот тадбирлари давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда рақамли технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарлик усуллари тўғрисида маълумот берилди ҳамда шахсга доир маълумотлар, пластик карта реквизитлари ва тасдиқлаш кодини бегоналарга ошкор этиш хавфлари тушунтирилди.
Шунингдек, тижорат банклари ёки тўлов ташкилотлари мобил иловаларини фақатгина Google Play ёки App Store иловалар дўконларидан юклаб олиш ҳамда мураккаб пароллар ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.
“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тарғибот тадбирлари якунида танловлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фуқароларда кибермаданиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда ўзказилди
Янгиланган сана:
5 Авг 2024, 17:58