Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк хабари

Янгиланган сана: 30 Авг 2024, 17:59
30 Авг 2024
Ўзбeкистон Рeспубликаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан "Kredit-axborot tahliliy markazi” кредит бюроси МЧЖ томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматларни махсус ҳуқуқий режим доирасида синовдан ўтказиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Мазкур вақтинчалик тартибдан фойдаланишга қуйидаги шартларда рухсат этилган:

  • синовнинг амал қилиш муддати: 2024 йил 12 июндан – 2026 йил 11 июнга қадар;
  • синов ўтказиладиган ҳудуд: Ўзбекистон Республикаси;
  • молиявий хизматлар кўрсатилиши мумкин бўлган обуначи мижозлар сони: 100 минг нафардан кўп бўлмаган жисмоний шахслар;
  • бир календар ой давомида жисмоний шахсларнинг кредит ҳисоботларидан фойдаланиш: 100 минг нафардан кўп бўлмаган жисмоний шахсларнинг кредит ҳисоботлари;
  • бир календар ой давомида кредит ҳисоботидан фойдаланишга қўйиладиган тақиқлар сони: 100 минг нафардан кўп бўлмаган жисмоний шахсларнинг кредит ҳисоботлари. 


USD = 12890.43
+11.47
EUR = 14720.87
-80.92
RUB = 156.04
-2.35
GBP = 17173.92
-43.96
JPY = 90.85
-0.84
CHF = 15681.79
-194.64
CNY = 1768.48
+7.38
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X