Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкларнинг мобиль иловаларига уланиш ва фойдаланиш тартиби қандай?

Янгиланган сана:  7 Апр 2020, 18:27
7 Апр 2020

Савол_жавоб

 

– Банкларнинг мобиль иловаларига уланиш ва фойдаланиш тартиби қандай?

– Ҳозирда деярли барча тижорат банклари томонидан банк мобиль иловалари яратилган. Бир неча тўлов ташкилотларининг ҳам мобиль иловалари фаол ишламоқда. Бу аҳолига банкка ташриф буюрмаган ҳолда қулай, тезкор ва ишончли тўлов хизматларидан фойдаланиш имконини бермоқда.

Тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотларининг мобиль илова хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари қуйидагилар:

  • уйдан чиқмасдан тўловларни амалга ошириш;
  • инфекция эҳтимоли мавжуд бўлган нақд пул маблағларисиз харидни амалга ошириш;
  • даромад ва харажатларни кузатиб бориш;
  • вақт ва транспорт харажатларини тежаш ва хавфсизликни ошириш.

Мобиль иловалардан фойдаланиш учун, аввало, ихтиёрий банкдан ўз номига расмийлаштирилган банк картасини олиш тақозо этилади (агар банк картаси мавжуд бўлмаса). Ҳозирда тижорат банклари томонидан икки турдаги (HUMO ва UZCARD) банк карталари эмиссия қилинмоқда.

Жисмоний шахслар томонидан банк картасини олиш ва мобиль илова орқали тўловларни амалга ошириш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:

  • банк картасини (биринчи марта) олиш учун ўзи танлаган банкка паспорт билан мурожаат қилиш (онлайн тарзда тижорат банкларининг расмий веб-сайтлари орқали ҳам буюртма бериш имконияти мавжуд);
  • картани пул маблағлари билан тўлдириш (“cash-in” функцияли банкомат ёки банк филиалларига ташриф буюриш орқали);
  • банкка ташриф буюриб ёхуд банкомат ва инфокиосклар орқали банк картасини ўз мобиль телефон рақамига боғлаш (бириктириш) орқали смс-хабарнома ёки телеграм-хабарнома хизматини фаоллаштириш;
  • тижорат банклари ёки тўлов ташкилотлари мобиль иловаларини Android операцион тизимли мобиль телефон учун “Google Play market” интернет иловасидан ёки iOS операцион тизимли мобиль телефон учун “Аpрstore” интернет иловасидан юклаб олиш;
  • мазкур мобиль иловаларда рўйхатдан ўтиш, яъни олинган банк карта рақами ва амал қилиш муддати киритилгандан сўнг мобиль телефонга келган махфий кодни киритиш орқали идентификациядан ўтиш;
  • хавфсизликни таъминлаш мақсадида мобиль иловага кириш учун махсус махфий кодни ўрнатиш.

Мобиль иловалар орқали нафақат коммунал ва мобиль алоқа хизматлари, балки давлат хизматлари учун тўловлар, нотариус хизматлари, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар, солиқ тўловлари, интернет хизматлари, таълим ва хайрия учун пул маблағларини ўтказиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли таомларни етказиб бериш хизматлари учун ҳам тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X