Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2020 йил 10 апрель куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
идентификацион рақам: 24012UMFS;
бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
жойлаштириш санаси: 2020 йил 10 апрель;
чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;
муомала даври: 365 кун;
облигацияларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 10 апрель;
қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 16%;
фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
биринчи давр: 2020 йил 10 июль;
иккинчи давр: 2020 йил 9 октябрь;
учинчи давр: 2021 йил 8 январь;
тўртинчи давр: 2021 йил 10 апрель.
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:00;
аризаларни қондириш вақти: 11:00 – 11:30;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.