Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида глобал чақириқлар: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Марказий банк "CERT-CBU" киберхавфсизлик маркази мутахассислари банк карталари билан боғлиқ шубҳали амалиётларга қарши кураш масалаларига бағишланган тақдимот билан иштирок этишди ҳамда ушбу мавзуга доир муҳокамаларда иштирок этишди.
Шунингдек, конференция давомида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси экспертлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа давлат органлари экспертлари томонидан конференция мавзусига доир фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Марказий банк "CERT-CBU" киберхавфсизлик маркази мутахассислари халқаро конференцияда иштирок этишди
Янгиланган сана: 22 Ноя 2024, 16:58