APWG (Anti-Phishing Working Group – Фишингга қарши курашиш гуруҳи) халқаро ташкилотига аъзолик Марказий банк “CERT-CBU” Киберхавфсизлик маркази учун банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тажриба алмашиш ҳамда дунё бўйлаб юзага келаётган киберхавфлар тўғрисидаги огоҳлантиришлардан хабардор бўлиш каби имкониятларни тақдим этади.
Шу билан бирга, APWG ташкилотига аъзо бўлиш фишинг, SMS хужумлар, зарарли доменлар ва IP-манзиллар ҳақида катта миқдордаги маълумотларни таҳлил қилиш орқали киберхавфсизлик хатарларининг олдини олиш бўйича самарали ҳаракатлар режасини тузишга ёрдам беради.
Маълумот учун: APWG халқаро ташкилоти 2003 йилда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича глобал миқёсда маълумот алмашиш, изланишлар олиб бориш ҳамда жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда турли мамлакатлардан 2 300 та ташкилотни қамраб олган.
Марказий банк “CERT-CBU” Киберхавфсизлик маркази APWG халқаро ташкилоти аъзолигига қабул қилинди
Янгиланган сана: 25 Дек 2024, 17:58