Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жиззахда ипакчилик йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Янгиланган сана: 16 Янв 2025, 18:06
16 Янв 2025
Тадбиркорлар билан учрашувларнинг навбатдагиси Марказий банкнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан вилоятнинг "Асака" банк биносида ташкил этилди.

Ипакчилик йўналиши билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мазкур мулоқотда соҳа эгалари эркин ва муваффақиятли фаолият юритишларида тўсиқ бўлаётган айрим камчиликлар, жумладан, бизнесни кенгайтириш учун миллий ва хорижий валютада кредит олиш ҳамда гаров ва кафилликка оид, шунингдек, солиқ ва божхона билан боғлиқ юзага келган масалалар билан мурожаат қилишди. 

Марказий банк раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва масъул ходимлари, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси вакилларидан иборат мутасаддилар тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаат ва таклифларини тинглаб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ кўрсатмалар беришди.

USD = 13003.95
+14.88
EUR = 13554.02
+79.16
RUB = 143.20
+5.03
GBP = 16243.23
+74.44
JPY = 84.45
-0.16
CHF = 14323.11
+57.25
CNY = 1782.85
+5.72
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X