Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига бағишланган конференция ташкил этилди

Янгиланган сана: 7 Фев 2025, 18:18
7 Фев 2025
Тошкентда KPMG халқаро аудиторлик компанияси ташаббуси билан тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари ходимлари учун киберхавфсизликни таъминлаш ва молиявий фирибгарликларга қарши курашиш мавзусида конференция ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Туркия Республикаси Банк назорати ва тартибга солиш агентлиги, KPMG компанияси ҳамда унга ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан йиғилганларга мавзуга доир тақдимотлар намойиш этилди.

Хусусан, Марказий банк раиси ўринбосари С.Мелибаев томонидан Ўзбекистон банк тизимида киберхавфсизликни таъминлаш ва банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда эришилаётган натижалар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, конференция доирасида Туркия Республикаси Банк назорати ва тартибга солиш агентлиги, KPMG компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъуллари иштирокида бўлиб ўтган ишчи учрашувда банк соҳасида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

USD = 12913.19
+4
EUR = 13908.80
-26.67
RUB = 154.17
+0.87
GBP = 16685.13
+20.66
JPY = 85.56
-0.44
CHF = 14602.73
-5.38
CNY = 1777.33
+0.33
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X