Марказий банк томонидан “Ипотека банк” (OTP Group) АТИБ ҳамда вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари мутахассислари учун “Банк ва тўлов тизимларида кибербарқарорлик ва киберхавфсизлик хатарлари: ҳужумлар ва фирибгарликлардан ҳимоя” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК, “Ипотека банк”, “Инфинбанк”, “Капитал банк” масъуллари ҳамда “KPMG”, “Segura”, “One Identity” халқаро компанияларининг экспертлари банк ва тўлов тизимлари барқарорлигига хавф солувчи киберҳужумлар ҳамда фирибгарлик схемаларининг олдини олиш масалаларига бағишланган тақдимотлари билан иштирок этди.
Тақдимотлар давомида банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш, антифрод тизимларини жорий этишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, банк карталаридан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятлар, минтақавий киберхавфсизлик хатарларининг ўзига хос хусусиятлари, мижозлар идентификацияси учун қўлланилаётган инновацион ечимлар, рақамли банк хизматлари ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Банк ва тўлов тизимларида кибербарқарорлик ва киберхавфсизлик хатарлари: ҳужумлар ва фирибгарликлардан ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди
Янгиланган сана: 10 Апр 2025, 14:04