Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк-молия секторида гендер тенгликни таъминлаш

Янгиланган сана: 5 Июн 2025, 16:35
5 Июн 2025

Марказий банкда «Ўзбекистон Республикаси банк-молия секторида гендер тенгликни илгари суриш» мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда   Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларининг раҳбарлари, тижорат банклари вакиллари, шунингдек халқаро молиявий институтлар ва хорижий марказий банкларнинг гендер сиёсати бўйича масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларига оид сиёсат»нинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг банк-молия тизимида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга қаратилган ҳужжат бўлиб, унинг амалга оширилишида давлат органлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда экспертлар томонидан мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, гендер инклюзивликни кучайтириш ва соҳадаги илғор халқаро тажрибаларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

USD = 12615.07
-19.27
EUR = 14754.59
-66.75
RUB = 162.02
-0.35
GBP = 17084.59
-110.75
JPY = 85.81
-0.62
CHF = 15852.06
-56.2
CNY = 1759.55
-1.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X