2025 йил 14 мартдаги ПҚ–103-сонли “Оила ва аёлларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш доирасида, Марказий банк томонидан 11 та тижорат банки иштирокида “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси”ни ишлаб чиқиш бўйича навбатдаги учрашув ўтказилди.
2025 йил май ойида мазкур Стратегияни ишлаб чиқиш бўйича «Ҳамроҳ» компанияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш соҳасида фаол тижорат банклари (Халқ банки, Микрокредитбанк) билан ҳам учрашув ташкил этилди.
Учрашувлар давомида аёл тадбиркорлар учун алоҳида молиявий маҳсулотлар, ўқув ва менторлик дастурларини ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди, шунингдек, мазкур ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.