2025 йил 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Бу келишув асосида магистрантура ва докторантура босқичидаги талабалар ва ёш мутахассислар учун қуйидагилар кўзда тутилган:
-
илмий тадқиқот ва амалий лойиҳаларда иштирок этиш
-
Марказий банкда амалиёт ва стажировка ўташ
-
соҳа мутахассислари билан учрашувлар, маҳорат дарслари ва семинарларда қатнашиш
Марказий банк ёш иқтисодчилар ва тадқиқотчилар авлодини қўллаб-қувватлаш мақсадида академик ҳамжамият билан ҳамкорликни фаол кенгайтириб боради.