Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида ипотека кредити бозори янада кенгайтирилади

Янгиланган сана:  15 Май 2020, 15:52
15 Май 2020

Жорий йилнинг 1 май куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4701-сонли қарори аҳолини уй-жой билан таъминлашда уларга қатор енгилликлар яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Мазкур ҳужжат пандемия даврида аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш, ипотека кредити бозорини, шунингдек, хусусий пудрат ташкилотларининг уй-жой қуриш фаолиятини янада рағбатлантиришни кўзда тутади.

Жисмоний шахслар учун ипотека кредити бўйича енгилликлар

Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари муддати (шу жумладан, бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) 15 йилдан 20 йилга узайтирилди.

Ипотека кредитлари муддатининг узайиши, асосий ва унга ҳисобланган ойлик фоиз тўловларининг камайишига, бу эса ўз навбатида, аҳолининг ойлик даромадларини қолган қисмини бошқа зарурий кундалик эҳтиёж ва жамғармалар учун йўналтиришига хизмат қилади.

Қарорга мувофиқ, мамлакатимизда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий йил 1 декабрга қадар тажриба тариқасида жисмоний шахсларга ажратилган ер участкаларида уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредитлари ажратилади. Бу эса аҳоли ўзлари учун мақбул бўлган жойларда уй-жой қуриш ва қайта қуришига молиявий томондан шароит яратишда муҳим қулайлик ҳисобланади.

Шаҳарларда ва Тошкент шаҳрида ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидиялар тўланади.

Шу билан бирга, қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар томонидан 2020-2021 йиллар давомида маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан мазкур ҳудудда субсидиялар сонини 1,3 бараварга ёки суммасини 40 фоизгача оширишга рухсат берилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдики, сўнгги йилларда ипотека бозорида тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган квартираларга бўлган талабнинг ортиб бориши тенденцияси кузатилмоқда. Шундан келиб чиқиб, эндиликда пардоз ишлари амалга оширилмасдан қурилган уй-жойларга Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган ресурслари ҳисобидан ипотека кредити берилиши жорий этилди. Бу аҳолининг уй-жойларни ўзига қулай дизайн асосида пардозлашига шароит яратади.

Бундан ташқари, Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонида келтирилганидек, Марказий банкнинг асосий ставкаси (қайта молиялаштириш ставкаси) пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Хусусий пудрат ташкилотлари учун қандай қулайлик ва
имтиёзлар кўзда тутилган?

2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-cонли Фармон ҳамда
2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сонли Қарор асосида Молия вазирлиги томонидан келгусида ипотека кредитлари учун тижорат банклари белгиланган тартибда ресурс маблағларининг ажратилиши нафақат хусусий пудрат ташкилотлари таклиф этаётган уй-жойлар сотилишини рағбатлантирибгина қолмай, балки тижорат банкларининг қисқа ва узоқ муддатли ресурс маблағлари ўртасидаги муддатли номутаносиблик, яъни трансформация риски камайишига, уларнинг молиявий барқарорлиги ошишига олиб келади.

2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига шаҳар ва қишлоқ жойларида 4 ва ундан юқори қаватли ҳамда Тошкент шаҳрида 7 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратилган кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ 8 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши тартиби жорий этилмоқда.

Шунингдек, жорий йил 31 декабрга қадар хусусий пудрат ташкилотларига Марказий банк асосий фоиз ставкасининг 1,75 бараваридан ёки суммаси 20 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдордаги миллий валютада ажратилган кредитлар фоизининг асосий ставкадан ошган, лекин 10 фоизлик банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тўланади.

Бу ҳам ўз навбатида, пандемия даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган хусусий пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлашдаги муҳим ўзгаришлардан биридир.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X