Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Савол-жавоб

Янгиланган сана:  21 Май 2020, 16:37
21 Май 2020

Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида давлат улуши бўлган банкларни хусусийлаштириш кўзда тутилган. Хусусийлаштиришнинг зарурияти нималардан иборат, шу вақтгача шундоқ ҳам хусусий банкларнинг сони давлат банклариникидан кўпроқ эди-ку?

− Хусусий банклар сон жиҳатдан кўп бўлса ҳам, айни вақтда хусусий банкларнинг (давлат улуши иштирок этмаган) банк хизматлари бозоридаги улуши бор йўғи 15 фоизни ташкил этади.

Банк тизимида давлат улушининг юқори миқдорда сақлаб қолиниши ушбу тизимининг умумий ривожланишига ҳамда самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Давлат иштирокидаги банкларнинг халқаро молия институтлари кўмагида трансформация қилиниши ва хорижий стратегик инвесторларга сотилиши натижасида:

биринчидан, банкларда корпоратив бошқарув ва риск-менежмент тизимлари такомиллашади,

иккинчидан, банк тизимига янги технологик ечимлар ва банк ишининг илғор хорижий тажрибаси кириб келади, банкларнинг бизнес-моделлари ўзгариб, уларнинг мижозларга йўналтирилганлик даражаси ошади.

Шу билан бирга, хусусий банклар сонининг кўпайиши банк тизимида рақобат муҳити кучайишига хизмат қилади.

Истиқболда хизматларнинг сифати яхшиланади, нархлари арзонлашади, маҳсулот ва хизматларнинг янги турлари пайдо бўлади, масофавий банк хизматлари кўлами кенгайиб боради, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилади.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X