Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Пандемия шароитида тадбиркорлар фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

Янгиланган сана:  25 Май 2020, 21:26
25 Май 2020

Бугун Марказий банкда хусусий тижорат банклари раҳбарлари иштирокида пандемия шароитида тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлашни кучайтириш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Тадбирда кредитлар тақдим этиш орқали фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорларни қайта тиклаш, янги иш ўринларини яратиш, кичик бизнесни кенг қўллаб-қувватлаш ва бошқа долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилинди. Тижорат банклари республикамиз туманлари ва Тошкент шаҳри бўйлаб тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар (ҳар бир корхонанинг ҳолатини ўрганиш ва заруратга қараб кредит ажратиш)га алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги қайд этилди.

Банклар томонидан тақдим этиладиган кредит шартларини енгиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Онлайн-кредитларни таклиф этиш учун мобиль иловалар имкониятларини кенгайтириш, кредит олувчиларга замонавий ёндашув асосида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Банк тизимида замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш ва шу орқали соҳага инновацион лойиҳаларни жорий этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X