Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Савол-жавоб: "Менинг акам Россияда. Яқинда у шу кунгача фойдаланиб келган VISA картасини йўқотиб қўйган ва унинг ичида пуллари қолган. Йўқотилган VISA картадаги пулларни қандай йўл билан олса бўлади?"

Янгиланган сана:  27 Май 2020, 16:53
27 Май 2020

Менинг акам Россияда. Яқинда у шу кунгача фойдаланиб келган VISA картасини йўқотиб қўйган ва унинг ичида пуллари қолган. Йўқотилган VISA картадаги пулларни қандай йўл билан олса бўлади, Россиядаги банклар орқалими ёки яна бошқа йўллари борми?

✅Агар VISA банк картаси Ўзбекистондаги тижорат банкларига тегишли бўлса, у ҳолда мурожаатда баён этилган масалаларни қуйидаги йўллар билан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади:

Биринчи – банк картаси йўқолган фуқаро хизмат кўрсатувчи банкига мурожаат қилиши ҳамда тегишли идентификациядан ўтган ҳолда, йўқотилган банк картасини ёпиши мумкин. Шундан сўнг, фуқаро Россиянинг ихтиёрий банкида карта очтириб, унинг реквизитларини Ўзбекистондаги банкига етказиш орқали картадаги қолдиқ маблағларни ўтказиб олиши мумкин;

❗️Бугунги пандемия шароитида банкга сўров ва мурожаатларни унинг коммуникация каналлари орқали (колл-маркази, расмий сайт ва ижтимоий мессенжерлар) йўллаш тавсия этилади.

Иккинчи – фуқаро йўқотилган банк картасини банк мобил иловасига улаган бўлса, VISA картадаги маблағларни Россия банкида очтирган бошқа янги VISA картасига ўтказиб олиши билан бир қаторда, йўқотилган банк картасини блокировка ҳам қилиш имконияти мавжуд;

Учинчи – фуқаро юқорида баён этилган тартибда хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиши ва ўзига яқин бўлган шахсга ишончнома бериш билан йўқотилган картасини ёпиши мумкин. Шундан кейин, ундаги қолдиқ маблағлар ишончнома берилган шахс томонидан олиниши ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали Россияга жўнатилиши тавсия этилади.

USD = 12671.84
+17.27
EUR = 13468.90
-14.54
RUB = 134.64
-0.62
GBP = 15778.98
-20.25
JPY = 81.98
-0.26
CHF = 13874.78
+14.35
CNY = 1750.45
+2.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X