Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Савол-жавоб: "Банк картасидаги пулни банкоматдан ташқари банк кассасидан ҳам нақдлаштириш имконияти бор экан. Уйимиз яқинида банк бор, лекин мен у банкнинг мижози эмасман. Ўша банк кассасидан ҳам картамдаги пулни нақдлаштирсам бўладими?"

Янгиланган сана:  29 Май 2020, 15:26
29 Май 2020

Банк картасидаги пулни банкоматдан ташқари банк кассасидан ҳам нақдлаштириш имконияти бор экан. Уйимиз яқинида банк бор, лекин мен у банкнинг мижози эмасман. Нақд пул зарур бўлганда, ўша банк кассасидан ҳам картамдаги пулни нақдлаштирсам бўладими?

✅Ҳозирги кунда республика бўйича жойларга, яъни банк инфратузилмалари, йирик бозорлар ва бошқа аҳоли гавжум объектларга жами 6 997 дона банкомат ўрнатилган ва улар тармоғи босқичма-босқич кенгайтириб борилмоқда.

Тўлов тизимлари инфратузилмасидаги барча банкоматларнинг узлуксиз иш фаолияти (ишчи ҳолати) ҳамда нақд пуллар билан ўз вақтида тўлдириб борилиши устидан доимий назорат ўрнатилган.

Фуқаролардан аҳоли гавжум жойларга ўрнатилган банкоматларнинг ишчи ҳолатда эмаслиги ёки унда нақд пуллар мавжуд бўлмаган ҳолатларга дуч келганда, тезкорлик билан бартараф этиш бўйича банкомат қурилмасида кўрсатиб ўтилган телефон рақамлари орқали хабар берилиши сўралади.

Шу билан бирга, бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб ҳамда банк карталаридан фойдаланувчиларга қулай шароитларни яратиш мақсадида банклар кассаларида (филиаллар, мини-банк ва банк хизматлари марказлари) ўрнатилган тўлов терминаллар орқали ҳам уларнинг банк карталаридаги маблағлари нақдлаштириб берилмоқда. Бу эса ўз навбатида, фуқароларга банк карталаридаги маблағларини ўзига яқин бўлган исталган банк филиалига мурожаат қилган ҳолда нақдлаштириб олиш имкониятини беради.

Айрим ҳолларда фуқароларимиз “UZСARD” тизимида ишловчи банк картасини “HUMO” тизими банкоматларидан фойдаланган ҳолда нақд пул ечишга ҳаракат қилиш ёки аксинча ҳолатлар учраб турибди. Шу сабабли, фуқаролардан банк картаси қайси тизимга тегишли бўлса, айнан мазкур тизим инфратузилмасидаги банкоматлардан фойдаланиш лозимлиги эслатиб ўтилади.

❗️Ҳурматли юртдошлар, бугунги карантин шароитида бир жойга тўпланиш маън этилади, ижтимоий масофани сақланг ва банкоматлардан фойдаланиш ва нақд пуллар билан муомалада бўлиш мобайнида гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этинг.

Ўзингизга энг яқин бўлган, 24/7 режимида ишлайдиган банкоматларнинг жойлашган манзилларини
UZCARD веб-сайти 
HUMO веб-сайти орқали топиш имконияти мавжуд.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X