Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳудудларда тўлов инфратузилмаларининг ҳолати ўрганилмоқда

Янгиланган сана:  5 Июн 2020, 21:52
5 Июн 2020

Марказий банк раҳбариятининг 4-5 июнь кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги учрашувлари давомида мазкур ҳудудлардаги барча тўлов терминаллари ва банкоматларнинг ишчи ҳолатида бўлиши юзасидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказилди.

Республикамиз бўйлаб ташкил этилаётган бундай учрашувлардан асосий мақсад тўлов хизматлари инфратузилмасини янада кенгайтириш учун ҳудудларда мавжуд шарт-шароитларни яхшилаш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни яқиндан ўрганишдан иборат.

Айнан ушбу масалалар юзасидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тижорат банклари мутахассислари учун семинарлар ўтказилди ва тўлов хизматларини ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўриб чиқилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларини миллий тўлов тизимлари терминаллари билан тўлиқ таъминлаш, уларни амалиётда кенг қўллаш юзасидан етарли кўникмага эга бўлишларига алоҳида эътибор қаратилди.

photo_2020-06-05_18-02-09

Аҳоли ва хўжалик субъектларини уларнинг талабига биноан банк карталари билан ўз вақтида таъминлаб борилиши ва бунинг учун карталарнинг етарли заҳираси яратилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

photo_2020-06-05_18-02-12

Шу билан бирга, бугунги пандемия шароитида масофавий банк хизматлари кўламини ошириш, мазкур хизматларнинг афзалликлари ҳамда қулайликларини аҳолига кенг тушунтириш зарурлиги қайд этилди.

Қарши шаҳридаги Фарҳод бозори ва Ерқўрғон деҳқон бозори, Термиз шаҳри, Жарқўрғон ва Ангор туманларидаги савдо шохобчаларида тўлов терминалларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда сотувчилар томонидан уларни қўллашдаги масалалар бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

photo_2020-06-05_18-02-10

USD = 12711.00
+21
EUR = 13538.49
+12.22
RUB = 136.31
+0.36
GBP = 15691.73
-111.13
JPY = 82.13
-0.01
CHF = 13943.62
-26
CNY = 1754.77
+2.3
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X