Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ўзбекистон Марказий банкида Visa компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Янгиланган сана: 22 Янв 2026, 14:56
22 Янв 2026

Жорий йилнинг 19-январ куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида халқаро тўлов тизими — Visa делегацияси билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мамлакатда молиявий технологиялар (fintech) соҳаси, рақамли тўлов инфратузилмаси ва замонавий молиявий хизматларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишга бағишланди.

Марказий банк томонидан Раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев ҳамда тўлов тизимлари, молиявий технологияларни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган тегишли департаментлар раҳбарлари қатнашди. Visa компанияси томонидан учрашувда Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Санжар Сулейманов, шунингдек, процессинг хизматлари ва давлат органлари билан ҳамкорлик йўналишлари бўйича масъул вакиллар иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар 2026–2030-йилларга мўлжалланган молиявий технологияларни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, миллий “switch” тўлов тизимини яратиш, шунингдек, QR-тўловлар бўйича ягона стандартларни жорий этиш каби стратегик масалаларни муҳокама қилдилар. Очиқ банк тизимини (Open Banking) ривожлантириш, шунингдек, жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақлари орқали “рақамдан-рақамга” тамойили асосида пул ўтказмалари хизматини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, учрашувда Ўзбекистонда fintech экотизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, мамлакатни минтақавий fintech марказларидан бирига айлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистонда халқаро миқёсдаги fintech тадбирини ўтказиш режалаштирилаётгани қайд этилди. Мазкур тадбир доирасида турли давлатларнинг марказий банклари вакиллари, сиёсат ишлаб чиқувчилар, халқаро молиявий институтлар, венчур фондлар ва fintech компанияларини бир майдонда жамлаш кўзда тутилган.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикасида замонавий, хавфсиз ва барқарор рақамли молиявий хизматлар экотизимини шакллантиришга қаратилган конструктив мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

USD = 12303.16
+23.68
EUR = 14507.89
-0.32
RUB = 159.76
+0.51
GBP = 16705.23
-128.71
JPY = 78.34
-0.05
CHF = 15803.67
-14.29
CNY = 1773.07
+4.25
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X