Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон ва Россия марказий банклари компьютер хуружларига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйдилар

Янгиланган сана:  4 Авг 2020, 17:22
4 Авг 2020

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Россия Федерацияси Марказий банки ўртасида компьютер хуружларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Меморандум банк телекоммуникация тизимларида компьютер хуружларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат марказий банкларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Компьютер хуружларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш, компьютер хуружларининг сабабларини аниқлаш, уларга муносабат билдириш ва оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X