Ўзбекистон валюта биржаси тарихида биринчи марта шу йил 27 августдан бошлаб, "Refinitiv" (Thomson Reuters) компаниясининг "Eikon" ахборот-таҳлилий платформасида Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси фаолияти ҳақида автоматик тарзда янгиланадиган маълумотлар доимий равишда эълон қилиб борилмоқда.
Маълумот учун: "Refinitiv" (Thomson Reuters) 190 дан ортиқ мамлакатлардаги бизнес ва бозорнинг профессионал иштирокчиларини таҳлилий маълумотлар билан таъминловчи компаниядир.