Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг “Ишонч телефони”: мурожаатчилар учун қандай қулайликлар яратилган?

Янгиланган сана:  24 Окт 2020, 13:59
12 Окт 2020

Ижтимоий тармоқларда “Ишонч телефони” билан боғлиқ саволлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Марказий банкнинг (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона “Ишонч телефони” орқали мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида белгиланган талаблар асосида душанба-жума кунлари (байрам кунларидан ташқари) соат 9:00-13:00 гача ва 14:00-18:00 гача қабул қилинади.

“Ишонч телефони” хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва мурожаатчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида “Call me” (“қайта алоқа”, “обратный вызов”) функцияси яратилган.

Бунда “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилаётган мурожаатчи, агар навбат кутишни хоҳламаса ёки иш вақтидан ташқари пайтда қўнғироқ қилса, “Call me” функциясидан фойдаланган ҳолда мурожаатини ёзиб қолдириши мумкин. Мурожаатчилар қолдирган маълумотлар иш куни давомида операторлар томонидан эшитиб кўрилади ва мурожаатчига қайта қўнғироқ амалга оширилади.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X