Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Янгиланган сана:  4 Ноя 2020, 17:35
4 Ноя 2020

Марказий банк томонидан “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома”га (рўйхат рақами: 3028-сон, 2018 йил 29 июнь) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йил 22 октябрда 3028-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосан банклар филиалларида касса ишларини ташкил этишни эркинлаштириш ва соддалаштиришга, шу билан бирга, банк кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича банкларнинг масъулиятини оширишга қаратилган.

Йўриқномадаги асосий ўзгартиришлар қуйидагилардан иборат:

  1. Банклар (филиал) биносидан ташқарида ташкил этиладиган кассаларни банк жойлашган ҳудуд билан чегараланмасдан республиканинг барча ҳудудларида ташкил этишлари мумкинлиги белгиланди. Ушбу кассаларнинг қурилиши ва жиҳозланиши Бош банк хулосасига асосан амалга оширилади. Бунда хулосанинг бир нусхасини илова қилган ҳолда, 10 кун ичида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма равишда хабардор қилиш кифоя.
  2. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларда иш фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Бош банк томонидан банк иш куни охирида нақд пуллар қолдиғига (хавфсизлигини таъминлаган ҳолда) лимит ўрнатилиши белгиланди.
  3. Касса тармоғида нақд пул ва қимматликлар ҳисобини юритиш учун фойдаланиладиган барча касса китоблари (161-шаклдаги китоб бундан мустасно), касса журналлари, бланклар ва варақаларни тўлдириш, расмийлаштириш ҳамда тасдиқлаш ишларини электрон шаклда, яъни касса тармоғидаги нақд пуллар ва қимматликлар ҳаракати қайд этиб бориладиган махсус дастур ёрдамида ҳам йўлга қўйилишига рухсат этилди.
  4. Пул омбори эшигининг очилиши ва ёпилишига моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш имконияти яратилган тақдирда эшикларни сурғучли муҳр билан муҳрлаш талаб этилмайди.
  5. Нақд пул ва қимматликларнинг бут сақланишини таъминлайдиган банк пул омбори эшигининг очилиб-ёпилишига моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш имконияти тўлиқ яратилган кассалар эшигини очиб-ёпиш вазифаси банк бошқарув раисининг буйруғига асосан банк филиали бошқарувчиси ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.
USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X