Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳудудларда тўлов хизматлари истеъмолчилар талабларини қондиряптими? Ишчи гуруҳ Бухорода аҳоли фикрини ўрганди

Янгиланган сана:  10 Ноя 2020, 09:17
10 Ноя 2020

Марказий банк раҳбарияти вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятидаги тўлов хизматлари бозорида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришга доир ишлар билан яқиндан танишди.

Вилоят банк тизими ходимлари билан учрашувлар давомида тўлов инфратузилмасини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар батафсил муҳокама қилинди.

Учрашувда тўлов хизматларидан фойдаланувчилар учун яратилаётган имкониятлар, хусусан, контактсиз QR-код тўлов технологияси, тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш ҳақида атрофлича ахборотлар берилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар, айниқса, чекка ҳудудларда ҳам масофавий банк хизматларини оммалаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, тўлов тизими инфратузилмасидаги терминалларнинг доимий ишчи ҳолатда бўлиши ва ундан фойдаланиш бўйича кўникмаларнинг етарлилиги юзасидан жойларга чиқилиб, тадбиркорлар билан суҳбатлашилди. Суҳбатларда йирик савдо объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойларга ўрнатилган банкоматлар тармоғи тўлов хизматлари истеъмолчилари талабларини қондириши борасида ҳам аҳоли фикри ўрганилди.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X