Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Корпоратив маданиятни шакллантиришдаги янгича ёндашувлар коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади  

Янгиланган сана:  16 Ноя 2020, 09:42
10 Ноя 2020

Бугунги кунда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун доирасида Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг корпоратив маданиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидa”ги фармони доирасида Марказий банк тизимида ходимларнинг оқилона танловини, жой-жойига қўйиш ва ротациясини, кадрлар захирасини сифатли шакллантириш, шунингдек, ходимларнинг меҳнати самарадорлиги ва мотивациясини оширишни таъминловчи замонавий кадрлар хизматини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатда корпоратив маданиятни яхшилаш ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган.

Ўтган йилнинг IV чорагида ички коммуникацияларни ривожлантириш ва ходимларнинг корпоратив маданиятини шакллантиришни таъминловчи ягона Ахборот майдони, шунингдек, Марказий банк тизимида ахборот оқимларини бошқариш мақсадида Корпоратив портал ишга туширилди.

Айни пайтда Марказий банк марказий аппаратининг барча ходимлари қатор қулайликларга эга мазкур порталга уланган ва лойиҳалар устида ишлаш ҳамда куннинг долзарб мавзулари юзасидан баҳс-мунозара олиб бориш имконига эга бўлмоқда.

Порталда катта ҳажмдаги маълумотлар базаси тўпланган ва унда ходимларнинг ўзаро маълумот алмашиши учун барча шароитлар яратилган. Шу билан бирга, унда ходимларнинг маънавий ва касбий жиҳатдан ўсишлари, ҳуқуқий маданиятини кенгайтириш, салоҳият ва кўникмаларини мустаҳкамлашга доир қўлланма ва маълумотлар жойлаштирилган.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X