Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзининг ҳолати билан таништирилди

Янгиланган сана:  24 Ноя 2020, 08:57
24 Ноя 2020

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Марказий банк мутассаддилари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидланганидек, Марказий банк 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларини шакллантириб бормоқда. Ушбу маълумотлар Халқаро валюта жамғармаси томонидан қабул қилинган шаклларда мунтазам равишда ҳар чоракда Марказий банк веб-сайтига жойлаштирилмоқда.

Мазкур йўналишдаги кўникмаларни ривожлантириш ҳамда маълумотларни халқаро қабул қилинган қўлланмаларга мувофиқ тузилишини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар Халқаро валюта жамғармасининг тўртта техник кўмак миссиялари жалб қилинди.

Бунинг натижасида:

Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзига оид 2020 йилгача бўлган 6 йиллик статистик маълумотлар қайта тузилди;

маълумотларни шакллантириш жараёнларини жаҳон андозаларига мувофиқлаштиришга эришилди.

Бу эса шакллантирилаётган маълумотларга бўлган ишончни ошириб, Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи статистикасидан халқаро ташкилотлар фойдаланишига замин яратади.

Маълумотларнинг асосий фойдаланувчилари – бу Халқаро валюта жамғармаси ва халқаро рейтинг агентликлари мутахассислари, хорижий инвесторлар ва ташқи савдо ҳамкорлар, маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот институтлари ҳамда мустақил изланувчилардир.

Шу билан бирга, 2020 йил 3 августда қабул қилинган миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4796-сонли қарори ижроси доирасида ташқи сектор статистикасига доир кўрсаткичларнинг даврий қаторларини 2010 йилга қадар кенгайтириш мақсадида Марказий банк ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Матбуот анжуманида 2020 йилнинг I ярим йиллиги якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича кўрсаткичлар тақдим этилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига жаҳонда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозордаги ўзгаришлар, глобал бизнес фаолияти ўсишининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши, ташқи савдо айланмасининг пасайиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.

Тадбир қизғин мунозаларга бой тарзда ўтиб, оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар берилди.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X