Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро экспертлар банк тизимидаги ислоҳотлар стратегиясига қизиқиш билдирмоқда

Янгиланган сана:  2 Дек 2020, 17:16
2 Дек 2020

Марказий банкда “Rothschild & Co” компанияси раисининг ўринбосари Ариэль Молар дэ Ротшильд бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Марказий банк раҳбарияти меҳмонларни республика банк тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан таништирди. Хусусан, банк активларида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган банк тизимини ислоҳ қилишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тақдим этилди.

Қайд этилдики, ушбу ислоҳотлар тизимга замонавий технологик ечимлар ва банк ишига доир илғор тажрибаларни жорий этиш, шунингдек, етарлича молиявий маблағларни жалб этишга шароит яратади.

Делегация аъзолари банк-молия тизимини трансформация қилиш мамлакат тараққиётида муҳим омил эканини, бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиришди.

USD = 12654.57
-12.43
EUR = 13483.44
+1.95
RUB = 135.26
-0.51
GBP = 15799.23
+26.28
JPY = 82.24
-0.39
CHF = 13860.43
+4.6
CNY = 1748.18
-2.03
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X