Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Конституцияга бағишланган байрам тадбири ўтказилди

Янгиланган сана:  4 Дек 2020, 19:33
4 Дек 2020

Марказий банкда Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир меҳмони - Ўзбекистон халқ артисти, атоқли санъаткор Гавҳар Зокирова Конституциямиз берган имкониятлар ҳақида фикр юритар экан, “Барчамиз – энг оддий одамдан то энг машҳур кишигача ўз ишимизни виждонан бажарсак, юртимиз бундан-да обод бўлади. Бунинг учун ватанимизни яхши кўрсак, хизматимизни аямасак кифоя. Асосий қонунимизда оила бағрида шод ва хурсанд яшаш учун барча имконият яратилганини таъкидлади.

Атоқли санъаткор эркинлик, билим ва меҳнат билан истаган марраларни забт этиш мумкинлиги ҳақида ўз ҳаётидан ибратли мисоллар келтириб, тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Анжуманда юридик фанлари доктори, профессор Шуҳрат Файзиев ҳам сўзга чиқиб, конституция тарихи, унинг аҳамиятига илмий-тарихий жиҳатдан ёндашди. Конституциямизга киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берди.

“Конституция 28 йил олдин пайдо бўлган ҳужжат эмас. Бизда қонунчиликнинг бир неча асрлик тарихи бор. Европалик олимлар Амир Темур салтанати тараққиётининг сабабини ўрганиб, шундай хулосага келишган: “Унинг қудрати яратган қонун-қоидаларида”. Бу ўринда Темур тузуклари назарда тутилган. Шу тариқа бизда конституциянинг – адолат тамойилларини ўрнатувчи қонунчилик шакллари юзага келган”, – деди профессор.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X