Жорий йил 23 декабрь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида Банклараро ҳамкорлик бўйича қуйи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши онлайн тарзда ташкил этилди.
Йиғилиш давомида томонлар банклараро муносабатлар, ахборот хавфсизлиги, миллий тўлов тизимлари соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат Марказий банклари ўртасида тажриба алмашиш ва ходимларнинг ўзаро малака оширишлари бўйича кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар.
Тадбир якунида томонлар 2021 йилда Банклараро ҳамкорлик бўйича қуйи комиссиянинг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олдилар.