Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Президент Мурожаатномасида банк тизими ва пул-кредит соҳасига доир устувор вазифалар белгилаб берилди

Янгиланган сана:  30 Дек 2020, 10:06
30 Дек 2020

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан макроиқтисодий барқарорлик иқтисодий ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори эканлиги, келгуси йилда инфляциявий таргетлаш доирасида нарх-наво ўсишини 10 фоиздан оширмаслик Марказий банк ва Ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.

Бу борада глобал пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида импорт соҳасидаги бож тўловлари бўйича берилган имтиёзлар яна бир йилга узайтирилиши белгилаб берилди.

Бунда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кафолатланган захирани яратиш ва уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратилиши, Ҳукумат ва ҳокимликлар томонидан барча чоралар кўрилиши ҳамда бу масала Президентнинг доимий назоратида бўлиши таъкидланди.

Президент ўз маърузасида мамлакатимиз валюта бозорига ҳам тўхталиб ўтди: “Мана, валюта бозори эркинлашганига ҳам 3 йилдан ошди. Шу даврда эркин валюта айирбошлаш бўйича юртимизда етарли тажриба тўпланди. Энди иқтисодиётимизнинг хорижий валютага боғлиқлик даражасини босқичма-босқич камайтириш керак”.

Шу мақсадда, келгуси йилда валюта кредитлари улушини ҳозирги 50 фоиздан 45 фоизга, яъни камида 2 миллиард долларга пасайтириш лозимлиги таъкидланди.

Келгуси йилда миллий валютада чиқариладиган халқаро облигациялар улушини ҳозирги 25 фоиздан камида 40 фоизга ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида келаси йилдан бошлаб, банклараро валюта бозори “онлайн” платформага ўтказилади ва тадбиркорларга валютани бевосита банкнинг ўзидан сотиб олиш учун имконият яратилади. Натижада, тадбиркорлар валютани ҳозиргидек 4 кунда эмас, ярим соатда сотиб олиши мумкин бўлади.

Молия бозорини эркинлаштириш доирасида Марказий банк молия бозорида рақобатни ошириш мақсадида 1 февралга қадар банк бўлмаган кредит ташкилотлари тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Банклар фаолиятига рақамли технологиялар кенг жорий этилади. 2021 йилда “Саноатқурилишбанк”, “Асака банк”, “Ипотека банк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк” ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк”ни хусусийлаштиришга тайёрлаш камида битта йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ сотиш бўйича вазифалар белгиланди.

Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни давом эттириш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида келгуси йилда 6 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

Шунингдек, Ҳукумат томонидан Жаҳон банки билан биргаликда бошланган қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш дастурини кенгайтириш учун қўшимча 100 миллион доллар йўналтирилади.

Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар, шунингдек, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.

Аёлларнинг бизнес-лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд (100 миллион доллар) маблағ йўналтирилади. Бунинг учун Халқ банки томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, намунавий бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилади.

Келгуси йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади. Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишларимиз кўлами янада кенгайтирилади. Бунда 27 мингта ёки бу йилгига нисбатан 2,5 баробар кўп оиланинг ипотека кредити бўйича дастлабки бадалларини тўлаш ва кредит фоизларини субсидиялаш учун 2,4 триллион сўм йўналтирилади.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X