Марказий банкда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги шарафига “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзуида тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академияси вакиллари ўз чиқишлари билан иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар қисқа давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш, касбий маҳорати юқори даражада бўлган, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига содиқ, ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг самарали механизмини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини қайд этдилар.
Мазкур ватанпарварлик соати давомида Марказий банк ходимлари ҳарбий тайёргарлик ва армия сафларида хизмат қилиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олдилар.