Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талабларга доир янги таҳрирдаги низом лойиҳаcи муҳокамада

Янгиланган сана:  9 Фев 2021, 15:12
9 Фев 2021

Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги “Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур низом лойиҳасини ишлаб чиқишда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг “Банкларда ички аудитга оид тамойиллари” ва Ички аудиторлар институтининг “Ички аудитнинг халқаро касбга оид стандартлари” ҳамда бир қатор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилди.

Банкларда таваккалчиликка асосланган ички аудитни ташкил этиш мақсадида аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишда банкнинг риск-профили, жумладан, таваккалчиликларни бошқариш тизими ҳолати ва йирик таваккалчиликлари инобатга олиниши лозимлиги кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, ички аудит хизмати ходимлари текширувларда мустақиллик ва холислик тамойилларига риоя этган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликлари, банк фаолиятидаги камчилик ва қоидабузарликларни аниқлашлари ҳамда уларни бартараф этиш ва банк фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифларини билдиришлари лозимлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, ички аудит хизматини мустақил таркибий бўлинма сифатида ташкил этиш мақсадида банкларда корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқ банк кузатув кенгаши, бошқаруви ва аудит қўмитасининг вазифа ҳамда мажбуриятлари батафсил кўрсатиб берилмоқда.

Низом лойиҳасига, шунингдек, Марказий банк ва банкнинг ички аудит хизмати ходимлари ўртасида самарали мулоқот тизимини йўлга қўйиш учун тегишли нормалар киритилмоқда.

Ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X