Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк ходимлари малакасини ошириш тизими такомиллаштирилмоқда

Янгиланган сана:  11 Фев 2021, 20:26
11 Фев 2021

Марказий банк ташаббуси билан жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида “Тижорат банклари ходимларини ўқитиш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш” мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир 2021 йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида ўтказилган мажлисда Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бўлинмалари ходимларини мунтазам равишда ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этишда Марказий банк зиммасига юклатилган вазифа ижроси доирасида ташкил этилди.

Учрашувда Марказий банк, Банк-молия академияси, тижорат банкларининг HR бўлинмалари раҳбарлари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.

Унда банк мутахассислари малакасини ошириш бўйича мавжуд муаммолар ва бу борада Марказий банк томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди ҳамда келгусида банк ходимларини ўқитиш ва ривожлантириш тизимини яратиш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан ходимларни ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X