Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўтмиши буюклигини ҳис этган инсоннинг ўзига ишончи ортади

Янгиланган сана:  12 Фев 2021, 11:04
12 Фев 2021

“Биз нега уларни ёдга оламиз, хотираларини абадиятга мухрлашга интиламиз? Сабаби, ўтмиши буюклигини ҳис этган инсоннинг ўзига ишончи ортади. Бу кучни бутун халқ мисолида тасаввур этаверинг”.

Марказий банкда буюк мутафаккир ва давлат арбоблари Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир мана шундай пурмаъно фикрларга, қизиқарли маълумотларга бой бўлди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод иштирок этди. У Алишер Навоийнинг ўлмас асарлари, давлат арбоби сифатидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ҳақида тарихий манбаларга асосланиб сўзлаб берди.

Шу билан бирга, учрашувда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг буюк ва шонли ҳаёти, ўзга ўлкада шоҳ бўлса-да, она юртига бўлган муҳаббатига тўхталиниб, унинг ҳаёт йўли ва туйғуларини моҳирона кўчира олган рубоий ва ғазалларидан парчалар ўқилди.

“Бобур ўз ҳолатини асарларида ҳеч муболағасиз, рўй-рост акс эттира олган ва шоҳ сифатида бундан тортинмаган камёб шахс бўлган. У Алишер Навоий ҳақида ҳам моҳирона ёзган ва уни гўзал таърифлар келтириб, улуғлаган”, - деди Б.Бобомурод.

Таъкидланганидек, дунёда тарихи, буюк шахслари билан мақтанадиган миллатлар кўп эмас. Биздан талаб этилгани, қайси соҳада фаолият юритишимиздан қатъи назар, аввало, тарихимизни билишимиз ва буни дунёга кўрсата олишимиз зарур.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X