Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МДҲ Молия-банк кенгаши делегацияси Марказий банк раҳбарияти билан учрашди

Янгиланган сана:  17 Фев 2021, 10:51
17 Фев 2021

Марказий банкда МДҲ Молия-банк кенгаши вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли дастурлари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, МДҲ Молия-банк кенгаши бугунги кунда МДҲга аъзо давлатларда интеграция жараёнларини ривожлантириш учун муҳим бўлган ҳам молиявий, ҳам ижтимоий аҳамиятга молик бир қатор стратегик дастурларни амалга оширмоқда. Ушбу дастурларни руёбга чиқаришда Ўзбекистон тижорат банклари ҳам иштирок этмоқда.

Томонлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни муҳокама этиб, жорий йилнинг июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲга аъзо давлатларнинг Халқаро молия-банк форумига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқдилар.

Шу билан бирга, МДҲ мамлакатлари молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларига тўхталиб ўтдилар.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X