Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Wеек) доирасида ёшлар ўртасида “Ўзингни асра ва пулларингни асра” видеороликлар танловини эълон қилади

Янгиланган сана:  5 Мар 2021, 12:45
5 Мар 2021

Сиз креатив ва ижодкормисиз, видеороликларни суратга олиш ва яратишни ёқтирасизми? Марказий банкнинг “Ўзингни ва пулларингни асра” видеороликлар танловида иштирок этинг.

Иштирокчиларнинг вазифаси – қуйидаги мавзулардан бирини танлаб, қисқа видеоролик тайёрлаш:

  • “Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш”
  • “Рақамли молиявий хизматлардан хавфсиз фойдаланиш”

 

Видеороликка қўйилган техник талаблар:

  • танлов мавзуларидан бирига мос келиши керак;
  • видео тили - ўзбекча ёки русча
  • давомийлиги 1 дақиқагача
  • формати: MP4 h264

 

Танлов ишлари жорий йил 20 мартига қадар konkurs.cbu@gmail.com (хат мавзусини “Global Money Week танлови” деб номланг) ёки ташқи хотира қурилмалари орқали қабул қилинади. Икки номинация бўйича ғолиблар ва совриндорлар танлов ҳайъати томонидан аниқланади.

 

Танлов натижалари жорий йил 27 март куни эълон қилинади.

 

Танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилади:

1-ўрин – электрон китоб

2-ўрин – smart соат

3-ўрин – hard диск

 

Ёшлар ўртасида “Ўзингни асра ва пулларингни асра” видеороликлар танлови Қоидалари

Қўшимча саволлар учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:

+998 71 212-73-56; +998 90 960-58-66


pdf 260.9 KB
Ўзингни ва пулларингни асра” видеороликлар танлови Низоми
docx 12.8 KB
Ўзингни ва пулларингни асра” видеороликлар танлови ариза шакли
USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X