Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Олий ўқув юртлари талабалари учун “Ўзингни ва пулларингни асра” мавзусида вебинар ўтказилди

Янгиланган сана:  8 Апр 2021, 15:25
8 Апр 2021

Жорий йил 7 апрель куни олий ўқув юртлари талабалари учун Марказий банк тўлов ташкилотлари билан биргаликда рақамли молиявий саводхонлик бўйича “Ўзингни ва пулларингни асра” мавзусида вебинар ташкил этди.

Вебинарда Марказий банк ва Oson, Click, Payme тўлов ташкилотларининг малакали мутахассислари томонидан рақамли молиявий саводхонлик, электрон пуллар, замонавий рақамли молиявий технологиялар, шунингдек, молиявий хавфсизлик асослари ва молиявий фирибгарлик каби долзарб мавзулар батафсил ёритилди.

Тадбир давомида спикерлар тўлов ташкилотлари мобиль иловаларининг функционал имкониятларини таъкидлаб ўтишди. Фирибгарликнинг кенг тарқалган турларига доир мисолларга алоҳида эътибор қаратилди. Сўзга чиққанлар веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда молиявий фирибгарларни аниқлаб олиш бўйича амалий тавсиялар бериб ўтишди.

Ҳар бир спикер тақдимотидан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, рақамли молиявий хизматлар юзасидан ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлдилар.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X