Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг тизими жисмоний ва юридик шахсларнинг тўловларини туну-кун 24/7 режимида амалга оширишга ихтисослашган тўлов тизимидир. Ушбу тизим орқали тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларини ҳисоб-китоблар клиринг тизимига интеграция қилиш орқали аҳолига кўплаб қулайликлар яратилган.
Таъкидлаш жоизки, Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 2 апрелдаги 7/7-1009-сонли хати орқали жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари “E-ma’muriy ish” ягона ахборот тизимини “Электрон ҳукумат”нинг ягона биллинг тизимига интеграция қилиниши муносабати билан вазирликнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби юритиладиган “Ягона марказлаштирилган ахборот тизими” иш фаолияти тўхтатилишини маълум қилган.
Шунга асосан, ушбу техник ишлар вақтида (9-12 апрель кунлари) Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг (МУНИС) тизими орқали “0210 – МВД оплата штрафов” хизматлар етказиб берувчисига маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тўланиши лозим бўлган жарима тўловлари қабул қилинмаслиги билдирилади.
Қолган барча тўловлар реал вақт (24/7) режимида амалга оширилиши маълум қилинади.