Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионатнинг биринчи тури

Янгиланган сана:  12 Апр 2021, 19:46
12 Апр 2021

Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионатнинг биринчи тури

Молиявий саводхонлик бўйича кейсларни ҳал қилиш юзасидан мусобақа бошлангани билан кейс-чемпионат жамоаларини табриклаймиз! Биринчи кейсни бошлаймиз! Сизни жамоавий иш, тадқиқотлар ва муҳокамаларга бой қизиқарли ҳафта кутмоқда.

Сиз ҳал қилишингиз керак бўлган биринчи кейс ҳақида қисқача:

Молиявий хавфсизлик – молиявий маҳсулот ва хизматлар билан ўзаро муносабатни ўрнатишнинг асосий қоидаларидан биридир. Молиявий ёрдам кўрсатиш оқибатлари ҳақида ўйлаганмисиз? Банк маҳсулотларига оид амалдаги қонунчиликни биласизми? Кейс доирасида молиявий хавфсизлик асосларини ўрганиш орқали маълум бир шахснинг вазиятини кўриб чиқишингиз керак бўлади.

Биринчи кейсга ўтиш

Вазифани муваффақиятли бажаришингиз учун кейс-чемпионат бўйича энг фойдали маълумотлар қуйидаги ҳаволада тўпланган:

* Кейсга жавоб топиш кетма-кетлиги, ёрдамида вақтни тўғри режалаштириш мумкин.

* Кейс жавобларини баҳолаш мезонларининг батафсил тавсифи, ҳакамлар ҳайъатининг биринчи навбатда нималарга эътибор қаратишини изоҳлаб беради. Бу вазифани муваффақиятли бажаришингизга ёрдам беради.

* Жавоблар юбориш учун кўрсатмалар.

Кейс бўйича жавоб шакли га асосан ечим жорий йилнинг 18 апрелига қадар юборилиши лозим.

Барчага омад тилаймиз!

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X