Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди

Янгиланган сана:  4 Май 2021, 17:20
4 Май 2021

Жорий йил 30 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг онлайн олимпиадалар платформасида масофавий форматда олий ўқув юртлари 1-3 босқич талабалари ўртасида Молиявий саводхонлик бўйича олимпиаданинг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Саралаш босқичи тест шаклида ўтказилди. Иштирокчилар банк маҳсулотлари ва хизматлари, молиявий хавфсизлик, валюта курси, пул-кредит сиёсати, суғурта, солиқ ҳамда инвестиция соҳалари бўйича молиявий математика элементларини ўз ичига олган 20 та назарий ва амалий йўналишдаги саволларга жавоб беришлари лозим эди

Саралаш босқичида иштирок этиш учун республикамиз 14 та ҳудудлари бўйича 91 та олий таълим муассасаларидан 1 500 дан ортиқ талаба рўйхатдан ўтишди. Саралаш босқичи натижаларига кўра 665 нафар талаба иштирок этди ва улардан 53 нафари Республика босқичида иштирок этишга йўлланма олди.

Молиявий саводхонлик бўйича олимпиаданинг Республика босқичи иштирокчилари рўйхатини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин

Финал босқичи иштирокчилари диққатига! Олимпиаданинг Республика босқичини ўтказиш бўйича маълумотлар Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича расмий телеграм-канали нашрларида қўшимча равишда эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқларда Finlituzb саҳифаларини кузатиб боринг!

Иштирокингиз учун барчангизга раҳмат!

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X