Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кредит ва омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси ягона шаклда бўлади

Янгиланган сана:  10 Май 2021, 17:37
10 Май 2021

Марказий банк томонидан фуқаролар учун мўлжалланган кредит ва омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасининг ягона стандартлаштирилган шакллари ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 23 апрелидан 8 май кунига қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокама учун жойлаштирилган эди.

Мазкур лойиҳадан банкларда кредит ва омонатларга доир истеъмолчиларга ягона стандартлаштирилган шаклда ахборот берилиши, натижада, банклар тақдим этаётган кредит ва омонат маҳсулотлари ҳақидаги асосий маълумотларни билиш ҳамда уларни бошқа банклар кредит ва омонатлари билан солиштириш имкониятини яратиш мақсад қилинган.

Шу муносабат билан, портал орқали лойиҳа билан танишишга улгурмаган ёки қўшимча фикр билдириш истагида бўлган банк хизматлари истеъмолчилари Марказий банкнинг :inbox_tray: info@cbu.uz манзилига ўз таклиф ва мулоҳазаларини юборишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X