Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисида”ги низомга шарҳ

Янгиланган сана:  20 Май 2021, 16:24
20 Май 2021

Марказий банк томонидан “Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисида”ги низом ишлаб чиқилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди (2021 йил 7 май, рўйхат рақами 3300).

Мазкур низом Марказий банкнинг микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни унификация қилиш орқали тайёрланди.

Жумладан, “Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидалари” (рўйхат рақами 1642, 23.11.2006 й.), “Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидалари” (рўйхат рақами 1290, 10.12.2003 й.), “Микрокредит ташкилотлари томонидан активлар сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”лардаги (рўйхат рақами 2378, 16.07.2012 й.) нормалар ягона ҳужжатга бирлаштирилган.

Ҳужжатда қуйидагилар акс эттирилди:

микрокредит ташкилотлари томонидан фаолиятни амалга оширишда уларга қўйиладиган талаблар (микрокредит ташкилотининг капитали жами активларининг 10 фоиздан кам бўлмаган даражада бўлиши, зарарларни қоплаш учун захира фонди яратилиши, микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун маблағларнинг манбалари);

микрокредит ташкилотлари активлари сифатини таснифлаш, улар бўйича захираларни яратиш ва захиралардан фойдаланиш (активлар сифатини таснифлашнинг айрим жиҳатларини аниқлаштириш);

ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга оширишнинг умумий қоидалари (ломбард томонидан операциялар ўтказишнинг умумий шартлари тўғрисидаги қоидаларда ҳамда ички қоидаларда белгиланиши лозим бўлган маълумотлар);

ломбардлар томонидан кредитларни расмийлаштириш ва бериш тартиби (гаров паттасини бериш, кредит белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда гаровга қўйилган мулкни сотиш тартиби);

ломбардда мол-мулкларни сақлаш тартиби (сақловга ашёлар топширилганда сақлов паттасини бериш, сақлаш учун топширилган ашёлар йўқолганда ёки шикастланганда мулкий зарарни тўлаш).

Унификация жараёнида такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли қонунларнинг тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалари чиқариб ташланди.

Мазкур низом 2021 йил 8 августдан кучга киради.

USD = 12671.84
+17.27
EUR = 13468.90
-14.54
RUB = 134.64
-0.62
GBP = 15778.98
-20.25
JPY = 81.98
-0.26
CHF = 13874.78
+14.35
CNY = 1750.45
+2.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X