Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкоматлар тармоғи ҳудудлар бўйлаб кенгайтириб борилмоқда

Янгиланган сана:  2 Июн 2021, 22:08
31 Май 2021

ОАВларда Бухоро шаҳрида айрим банкоматларда носозликлар юзага келаётгани ва бу фуқароларга ноқулайликлар туғдираётгани хусусида билдирилган фикрлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Бухоро вилояти ҳудудида банк инфратузилмалари, йирик бозорлар ва бошқа аҳоли гавжум бўлган объектларга жами 425 дона банкомат ўрнатилган бўлиб (шундан 155 донаси UZCARD, 270 донаси HUMO тўлов тизими банкоматлари), уларнинг тармоғи республика бўйлаб босқичма-босқич кенгайтириб борилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳрида тижорат банклари томонидан жами 177 дона банкомат (77 та UZCARD ва 100 та HUMO) ўрнатилиб, улардан фуқаролар ўз банк карталаридаги пул маблағларини зарур миқдорда нақдлаштириб олишлари мумкин.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида тўлов тизимларидан фойдаланувчиларга ўз вақтида ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш учун етарли тўлов инфратузилмаси яратилган ҳамда шаҳарда жойлашган банк филиаллари томонидан келгусида мавжуд банкоматлар сони янада ошириб борилмоқда.

Миллий тўлов тизимлари инфратузилмасидаги барча банкоматларнинг узлуксиз иш фаолияти (ишчи ҳолати) ва уларнинг нақд пул маблағлари билан таъминланиши хизмат кўрсатувчи банкнинг масъул ходимлари томонидан доимий назоратга олинган. Ўз навбатида, жойлардаги барча банкоматларда хизмат кўрсатувчи банкнинг ишонч телефони ва масъул ходимларнинг телефон рақамлари туширилган логотип мавжуд бўлиб, бирор-бир муаммоли ҳолатлар юз берганда мазкур телефон рақамлари орқали хабар берилиши мумкин.

Бухоро вилояти ҳудудида тўлов хизматларидан фойдаланиш бўйича юзага келадиган ҳар қандай ҳолатларда Республика Марказий банкининг ягона ишонч телефони (71-200-00-44) ёки бевосита Марказий банкнинг Бухоро вилояти Бош бошқармасига (65-223-86-19) мурожаат қилиниши мумкинлиги билдирилади.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X