Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЕAГ ижрочи котиби Марказий банкка ташриф буюрди

Янгиланган сана:  15 Июн 2021, 16:31
15 Июн 2021

Марказий банк раҳбарияти Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Евроосиё гуруҳининг (ЕAГ) ижрочи котиби Сергей Тетеруков билан учрашди. Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичи доирасида ташкил этилди.

Томонлар тез орада бўлиб ўтиши режалаштирилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг самарадорлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг халқаро стандартларга техник мувофиқлигини ўзаро баҳолашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг халқаро стандартларини самарали жорий этишга қаратилган қатор долзарб қонун лойиҳалари ишлаб чиқилгани, шу билан бирга, банк ва нобанк соҳаларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфини минималлаштириш бўйича чоралар кўрилаётгани таъкидланди.

Учрашув давомида томонлар янада самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

P.S. ЕAГга аъзо давлатларда ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичини ўтказиш жадвалига мувофиқ жорий йилнинг 14 июнидан 2 июлига қадар Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини баҳолаш доирасида ЕAГ экспертлари-баҳоловчиларининг миссияси ташрифи амалга оширилади.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X