Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фуқароларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари ҳал этилди

Янгиланган сана:  16 Июн 2021, 23:57
16 Июн 2021

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ташкил этилган сайёр қабулда турли вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, шу жумладан, Марказий банк раиси ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳам иштирок этди.

Сайёр қабулда ҳар бир фуқаро мурожаати тингланиб, муҳокама этилди. Кўплаб масалалар жойида ҳал этилган бўлса, вақт талаб қилинадиган мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. 

Фуқароларга банк хизматлари истеъмолчилари ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари бўйича билимларини ошириш мақсадида турли тавсиялар берилди ва саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

photo_2021-06-16_15-50-05.jpg

Янгиҳаёт, Сирғали ва Чилонзор туманлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш, ипотека кредитлари олиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари юзасидан зарурий йўл-йўриқлар кўрсатилди ва уларнинг ижросини таъминлаш тижорат банклари масъулларига бириктирилди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X