Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий хизматлар оммабоплигини оширишга қаратилган вазифалар муҳокама этилди

Янгиланган сана:  28 Июл 2021, 15:40
28 Июл 2021

Жорий йилнинг 27 июль куни Марказий банк томонидан “2021-2023 йилларга мўлжалланган молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув семинари ўтказилди.

Унда тижорат банкларининг 100 нафардан ортиқ раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этди.

Семинарда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича келгуси уч йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва белгиланган вазифалар батафсил муҳокама этилди.photo_2021-07-27_17-56-52.jpg

Қизғин руҳда ўтган онлайн учрашув турли таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди. Ўқув семинари давомида “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган тижорат банклари Марказий банк томонидан фахрий ёрлиқ ва мукофот билан тақдирланди:

“Молиявий саводхонлик бўйича энг креатив банк” – “Ипак йули банк” АИТБ;
“Молиявий саводхонлик бўйича энг масъулиятли банк” – “Ипотека банк” АТИБ;
“Молиявий саводхонлик бўйича энг юқори ижро интизомига эга банк” – “Асака” АТБ;
“Молиявий саводхонлик бўйича энг фаол банк” – “Капитал банк” АТБ.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X