Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Энди “finlit.uz” мобил қурилмангизда!

Янгиланган сана:  4 Авг 2021, 09:43
4 Авг 2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий саводхонлик бўйича мобил иловани Android ва iOS тизимлари фойдаланувчилари учун ишга туширди.

Мобил илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий саводхонлик бўйича finlit.uz расмий сайтига қўшимча бўлиб, ахборот-таълим веб-сайтининг барча маълумотлар ва интерактив хизматларини ўзида акс эттирган.

Қизиқарли мақолалар, кўп бериладиган саволларга жавоблар, ўқув видео материаллари, қизиқарли лойиҳалар, интерактив хизматлар, глоссарий, фото галерея ва янада кўпроқ маълумотлар энди мобил қурилмангизда мавжуд.

“finlit.uz” мобил иловаси ёрдамида фойдаланувчилар қулай интерфейсда қуйидаги кўплаб имкониятларга эга бўладилар:

  • кредитлаш, омонатлар, бюджетни юритиш, молия бозори ва бошқа кўплаб мавзулардаги қизиқарли ўқув материаллари билан танишиш;
  • кредит ва депозит калькуляторлари ёрдамида ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • молиявий саводхонлик веб-сайтидаги янгиликлар ҳақида автоматик равишда хабарномалар олиш;
  • finlit.uz веб-сайтида жойлаштирилган барча ахборот базасидан маълумотларни излаш;
  • сўров ва анкета сўровномаларидан ўтиш ва ҳоказо.
Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда “finlit.uz” иловаси созламаларида қулай бўлган тил – рус ёки ўзбек (кирилл ва лотин) тилларини танлаш имконияти мавжуд.

Иловани ўрнатинг ва @finlituzb билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг.

Android учун иловани юклаб олинг
iOS учун иловани юклаб олинг

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X