Марказий банк томонидан аҳоли учун банклардаги омонатларнинг юқори фоиз ставкаларини, уларнинг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш ва уларни солиштириш имконияти яратилди.
Аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда, барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп бўлган, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинди.
Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.
Шу асосда, банк тизими бўйича жалб қилинган жами аҳоли омонатларининг асосий қисмини (55%) ташкил этувчи 10 та тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари мониторинги амалга оширилди.
Мониторинг натижаларига кўра, ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21 фоизни ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк хабари!
Янгиланган сана:
10 Авг 2021, 18:47