Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда Ислом банклари ва молия институтлари Бош кенгаши Бош котиби билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  31 Авг 2021, 18:31
31 Авг 2021

Марказий банкда Ислом банклари ва молия институтлари Бош кенгаши (CIBAFI) Бош котиби Абделил Белатик билан учрашув ташкил этилди. 

Учрашувда томонлар исломий молиялаштиришни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Қайд этилишича, сўнгги йилларда анъанавий банкларнинг исломий молия маҳсулотлар бозорига киришга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошган.

Учрашув якунида Ислом банклари ва молия институтлари Бош кенгаши Ўзбекистон банк тизимида исломий молиялаштиришни жорий этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ислом банклари ва молия институтлари кенгаши (CIBAFI) – Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. У Ислом тараққиёт банки ва жаҳоннинг етакчи ислом молиявий институтлари ташаббуси билан ташкил этилган.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X