Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Қизлар учун Girls4Tech ўқув тренинги бўлиб ўтди

Янгиланган сана:  7 Сен 2021, 12:43
7 Сен 2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Mastercard компанияси билан ҳамкорликда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган қизларнинг етакчилик қобилиятлари ва технологияларга бўлган қизиқишини ривожлантиришга қаратилган ҳамда STEM (фан, технология, муҳандистлик ва математика) тамойилларига асосланган Girls4Tech ўқув тренингини ўтказди.

Girls4Tech – бу Mastercard компаниясининг рақамли технологиялар ва молиявий саводхонликка қаратилган лойиҳаси бўлиб, компания ходимлари иштирокчиларни STEM стандартлари ва глобал технологияларга асосан ўқитади ва уларнинг рақамли технологияларга бўлган қизиқишини оширишга йўналтирилган дастурдир. 

Нью-Йорк ва Москва шаҳарларидан тренер-ўқитувчилар иштирок этиб, дастур доирасида технологиялар, фирибгарликни аниқлаш ва криптология мавзуларига урғу беришди. Ўқув машғулотлари давомида иштирокчи қизлар рақамли технологиялар тарихи, инновацион технологиялар ёрдамида фирибгарликни аниқлаш усуллари, дастурлаш терминлари, шифрлаш ва замонавий инновацион технологияларда сунъий интеллектдан фойдаланиш усуллари билан танишишди. 

Тренинг якунида иштирокчилар сертификат билан тақдирландилар. 

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X